Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ
Sirdaryoda va O‘zbekistonda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiya oid qiziqarli maqolalar. » Хокимлик » Тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди

Тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди

21 июнь 2024, Пятница
4 007
0

photo-2024-06-22-00-27-58
Вилоят ҳокимлиги "Қабуллар уйи"да маҳаллий экспортчилар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари олдида турган долзарб муаммолар ечими ҳамда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қўшимча имкониятларни аниқлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

photo-2024-06-22-00-27-58-2 photo-2024-06-22-00-27-59-2 photo-2024-06-22-00-27-59

Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, вилоят прокурори Савид Иматов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Улуғбек Хатамов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, коммунал хизмат ташкилотлари ва тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокимлари ва тадбиркорлар қатнашди.

Мулоқот чоғида вилоят ҳокими экспорт фаолиятини самарали рағбатлантириш Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан бири экани, шу жиҳатдан хусусий бизнес вакиллари билан ташкил қилинадиган тўғридан-тўғри мулоқотлар ушбу соҳанинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича истиқболли таклифларни ишлаб чиқишда энг самарали восита сифатида қаралаётганини таъкидлади.

Давра суҳбати давомида тадбиркорлар ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти жараёнида дуч келинаётган долзарб масалаларни билдириб ўтди. Шунингдек, ечими экспорт салоҳияти ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўсишига ёрдам берадиган тизимли муаммолар атрофлича муҳокама этилди.

Мавжуд бўлган ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўлиқ қиймат занжирларини яратиш, савдонинг янги йўналишларини ўзлаштириш ва янги истиқболли хорижий бозорларга чиқиш орқали экспорт ҳажмини оширишга алоҳида урғу берилди.
photo-2024-06-22-00-28-00 photo-2024-06-22-00-28-01 photo-2024-06-22-00-28-04
Билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан мунтазам равишда жойларга бориб, муайян корхоналар кесимида аҳволни ўрганиш ва уларни олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. 

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар