Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

✔️Ноқонуний қурилмалар бўйича ўрганиш олиб боришмоқда.

07 май 2024, Вторник
32
0

⚡️Жорий йилнинг 7 май куни Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Гулистон шаҳар бўлими биргаликда тадбиркорлар томонидан ўз бошимчалик билан ноқонуний равишда биноларга ўзгартириш киритиш, қўшимча бинолар қуриш ҳамда рухсатномасиз енгил типдаги қурилмаларни ўрнатиш каби ҳолатларни ўрганиш мақсадида Гулистон шаҳар "Янги ҳаёт" МФЙ Янги бозор ҳудудлари кўздан кечирилди.

⚠️Мутахассисларимиз томонидан Гулистон шаҳар "Янги ҳаёт" МФЙ Янги бозор ҳудудини ўрганиш жараёнида 20 дан зиёд шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид равишда тадбиркорлар томонидан қуриб олинган ёки ўрнатиб олинган қурилмалар аниқланди. Жумладан, кўп қаватли уйларга қўшимча қурилмалар ўрнатилганлиги, рухсатномаси мавжуд бўлмаган енгил типдаги қурилмаларни ўрнатиш ва кўп қаватли уйнинг 1-қаватини ички қисмларини тадбиркор томонидан ўз бошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур ҳолатлар бўйича тадбиркорларга Огоҳлантириш хатлари берилди.
photo-2024-05-07-21-00-23 photo-2024-05-07-21-00-24-2 photo-2024-05-07-21-00-24 photo-2024-05-07-21-00-25-2 photo-2024-05-07-21-00-25

‼️УШбу Огоҳлантириш хатларида тадбиркор томонидан ўз бошимчалик билан зид равишда қуриб олинган ёки ўрнатиб олинган объектларни 15 кун муддат ичида тадбиркор томонидан бузиб ташланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур аниқланган ноқонуний объектлар бўйича тегишли маълумотлар тайёрланмоқда.

☄️Ҳозирда рейд тадбирлари давом этмоқда☄️

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар